Референдум — 2023

МСК референдум участкасида ноқонуний тўлдирилган бюллетенларни бекор қилди — видео

Итимоий тармоқларда 14-Тошкент шаҳар референдум округи 772-участкасида аёл киши бир нечта бюллетенларни кетма-кет белгилаб турган ҳолатдаги видеоси тарқалди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентдаги референдум участкасида аёл киши бир нечта бюллетенларни кетма-кет белгилаш ҳолати кузатилди. Марказий сайлов комиссияси мазкур бюллетенлар бекор қилди.
Итимоий тармоқларда 14-Тошкент шаҳар референдум округи 772-участкасида аёл киши бир нечта бюллетенларни кетма-кет белгилаб турган ҳолатдаги видеоси тарқалди.
Қайд этилишича, мазкур хабар юзасидан зудлик билан Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳолатни жойига чиқиб ўрганишди.
Аниқланишича, маҳалла фаоли ва референдум участка комиссияси аъзоси фуқаро Т.Н. ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белгилар қўйган.
“Ушбу ҳолат жойида Комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган. Ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси назоратида 14-Тошкент шаҳар референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Хабарда Марказий сайлов комиссияси референдум жараёнларини қонунийлик принциплари асосида ўтказилишига бефарқ бўлмаганликлари учун жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтган.