Референдум — 2023

Москвадаги сайлов участкасида овоз бериш қандай ўтмоқда — видео

Референдумда Ўзбекистон ичида 20 млн, хорижда 311 минг киши овоз бериши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Москвада Ўзбекистон фуқаролари Конституциявий Қонун бўйича референдумда овоз беришда давом этмоқда.
Бунинг учун элчихонадаги сайлов участкасида барча зарур шароитлар яратилган. Москвада овоз бериш қандай ўтмоқда - видеолавҳамизда томоша қилинг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциявий Қонунини бўйича референдум 30 апрел куни соат 08:00 дан 20:00га қдар бўлиб ўтади. Референдумда Ўзбекистон ичида 20 млн, хорижда 311 минг киши овоз бериши кутилмоқда. Ўзбекистон фуқаролари энг кўп бўлган хорижий давлат Россия. Бу ерда 5дан ортиқ кўчма ва стационар сайлов участкалари ташкил қилинган.