Референдум — 2023

МДҲ бош котиби овоз бериш жараёнига баҳо берди - видео

Лебедевнинг сўзларига кўра, МДҲ миссияси овоз бериш жараёнида қонунбузарлик ҳолатларини аниқламаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев референдумдаги овоз бериш жараёни ҳақидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
"Овоз бериш тинч ва байрамона руҳда ўтмоқда. Биз қонунбузарликларни аниқлаганимиз йўқ", - деди Лебедев.
Эслатиб ўтамиз, бугун конституция лойиҳаси бўйича референдумнинг асосий куни. Овоз бериш соат 20.00 гача давом этади. Бугун 11 мингга яқин референдум участкаси очилди.
400 дан ортиқ референдум участкалари интернетга уланган видеокузатув тизими билан жиҳозланган – республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарларида иккитадан участка мавжуд. Ўзбекистон МСК маълумотларига кўра, хорижда 39 давлатда 55 та стационар референдум участкаси очилган.
Россияда референдум ўтказиладиган еттита участка мавжуд: Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-на-Дону, Қозон ва Владивостокда.Республикнинг қарийб 308 минг фуқароси хорижда овоз беради. Референдумни 50 дан ортиқ давлатдан 400 га яқин халқаро кузатувчилар кузатмоқда.