ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия махсус операцияда ғалаба қозонишига ишонч билдирди. Бу ҳақда у журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида маълум қилди.
“Аввало одамлар билан мулоқот менда ишонч уйғотади. Иккинчидан, мен биламан, мамлакатимиз эга бўлган имкониятлар, салоҳиятлардан хабардор кишиман”, - деди у.
Матвиенко “биз аниқ, албатта ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай шубҳам йўқ” дея таъкидлади.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.