ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Фарғонада 128 ёшли – Ўзбекистоннинг энг кекса аёли референдумда овоз берди, дея хабар берди ЎзА.
Вилоятнинг Бувайда туманидаги "Қорақум" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уч асрни кўрган онахон Ҳувайдо Умарова референдумда овоз берди.
Туманда жойлашган 470- участка комиссияси аъзолари кўчма қути билан Умарова истиқомат қилаётган хонадонга боришди.
Ҳувайдо Умарова 2016 йилда президент фармонига кўра "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.