“Йўловчилар чақалоқ учун дуо қилишди” – борт кузатувчиси самолётда ўтган туғруқ ҳақида

Тошкентдан Истанбулга учаётган самолётда аёл фарзанд дунёга келтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Чоршанба куни Тошкентдан Истанбулга учаётган самолёт бортида ўғил бола дунёга келди. Туғруқни самолёт борт кузатувчилари амалга оширган ва йўловчилардан бири ЛОР-шифокори бўлган.
Бортда вазият қандай бўлди? Қолган йўловчилар бу ҳолатга қандай муносабатда бўлишди? Бу ва бошқа саволларга стюардессалар ва самолёт учувчиси Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбат довомида жавоб берди.