Референдум — 2023

Референдумда овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сони маълум бўлди

Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга 30 ёшгача бўлган ёшларнинг 7 147 060 нафари овоз берувчилар рўйхатига киритилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 млн 722 809 нафар фуқаро киритилди. Шулардан 46 фоизи эркаклар, 54 фоизи аёллардир. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Зайниддин Низамходжаевнинг сўзларига кўра, Сайловчилар ягона электрон рўйхатига (СЯЭР)19 млн 722 809 нафар фуқаро киритилди. Хорижий давлатларда тузилган 55 та учаскада 307 895 нафар фуқаро овоз берувчилар рўйхатига киритилди.
30 ёшгача бўлган ёшлар сони 7 147 060 (36,2 %) нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикасининг референдумида 19-26 апрель кунлари 611 320 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди.