Референдум — 2023

Референдум бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?

Фуқаролардан овоз бериш бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслик сўралади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Референдум бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланади, дея хабар берди МСК.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз бериш бюллетенини тўлдирилган ҳолда ёки уни тўлдириш жараёнини суратга ёки видеога олиш, олинган тасвирларни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади.
Референдумнинг овоз бериш бюллетени тасдиқланди - фото
“Ҳурматли фуқаролар яширин овоз бериш принципини сақлаган ҳолда, овоз бериш бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслигингиз сўралади”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундай хати-ҳаракат референдумнинг яширин овоз бериш принципини бузади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда референдумнинг асосий куни 30 апрель кунига белгиланган. Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилади.