ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова Ўзбекистондаги референдум участкаларида бўлиб, овоз беришга тайёргарлик жараёнига баҳо берди, дея маълум қилди Sputnik мухбири.
"Янги технологиялар ва анъаналар уйғунлиги менда катта таассурот қолдирди. Интерактив харитада ҳар қандай овоз берувчи ўз участкаси ҳақида маълумот олиши мумкин. Бу бизнинг рақамли хизматларимизга ўхшайди", - деди Памфилова.
Эслатиб ўтамиз, референдумда 50 дан ортиқ давлатлардан 400 га яқин халқаро кузатувчилар иштирок этиш учун аккредитациядан ўтган. Референдум жараёнларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) кузатувчилар миссияси кузатиб бормоқда.