Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Илхом Кличханов Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрига Илхом Кличханов ҳоким этиб тайинланди, дея хабар берди ЎзА.
Қайд этилишича, Кличханов Илхом Махмуджонович Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.