Референдум — 2023

Янги таҳрирдаги Конституция чуқур ҳужжат бўлди— МДҲ

Ўзбекистон МДҲ билан конституциявий судлар фаолиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Янги таҳрирдаги Конституция юридик жиҳатдан тасдиқланган, чуқур ҳужжат бўлди. Бу ҳақда Беларусь Миллий Ассамблеяси Республика кенгашининг халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Рачков маълум қилди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) кузатувчилари Ўзбекистон Конституциявий суди раҳбарияти билан учрашди.
Наблюдатели от МПА СНГ встретились с руководством Конституционного Суда Узбекистана
Конституциявий суд раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистонда Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкин бўлган субъектлар рўйхатини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Бундай ҳуқуқни йирик жамоат ташкилотларига (касаба уюшмалари, Адвокатлар палатаси ва судялар) бериш имконияти муҳокама қилинмоқда.
“Биз Санкт-Петербургдаги юридик форумда МДҲдаги ҳамкасбларимиз билан конституциявий судлар фаолиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқчимиз”, - деди Абдусаломов.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихида илк бор Конституция бўйича референдум ўтказилмоқда.

“Бу юридик жиҳатдан тасдиқланган, чуқур ҳужжат бўлди. Таҳлилий материаллар Конституциявий судга тақдим этилди”, деди МДҲ ППА кузатувчилари гуруҳи координатори Сергей Рачков.

Эслатиб ўтамиз, референдумда хорижий мамлакатлардан 400 га яқин халқаро кузатувчилар иштирок этади.