Ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар ОЧда иккита олтин медални қўлга киритишди

Хитойда бўлиб ўтган чемпионатда Қуролли Кучлар хизматчиси ва Тошкент ҳарбий округи спортчиси олтин медалларга эга чиқишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар Осиё чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритишди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Хитойда ўтказилаётган кураш бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг биринчи куни якунланди.
Мусобақанинг дастлабки кунида 8 та вазнда баҳслар бўлиб ўтди. Унда эркаклар, -66 кг, -81 кг, -90 кг, +100 кг аёллар -57 кг, -63 кг, -70 кг, +87 кг вазн тоифаларида 19 та мамлакатдан 80 дан ортиқ курашчи куч синашди.
Министерства обороны Республики Узбекистан
Муросасиз кечган баҳсларда Қуролли Кучлар хизматчиси Муҳсин Ҳисомиддинов +100 кг вазн тоифасида, Тошкент ҳарбий округи спортчиси, кичик сержант Артёр Штурбабин эса -66 кг вазн тоифасида олтин медалларни қўлга киритди.