АҚШда Зеленскийнинг тактикаси кескин ўзгариши ҳақида гапира бошлашди

Қўшма Штатларда Украина Қуролли кучларининг муваффақиятсизлиги туфайли Зеленскийнинг тактикаси кескин ўзгариши ҳақида гапира бошлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан можарода мағлубиятга учрамаслик учун хавфли эскалацияга киришиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалар корпуси истеъфодаги разведка ходими Скотт Риттер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Зеленский Киев аллақачон ютқазгани ҳақидаги ҳақиқатга дуч келмоқда. Шунинг учун у вазиятни ўзгартириш йўлини топмоқчи”, — деди ҳарбий.
Риттернинг сўзларига кўра, Украина президенти атрофидагилари унга Украина Қуролли кучларини сақлаб қолиш учун НАТОни тўғридан-тўғри можарога жалб қилишга ҳаракат қилишни маслаҳат беришмоқда.
Шу билан бирга, Киев режимининг бундай ҳаракатлари ядро уруши хавфини кескин оширади. Шу сабабли, Америка расмийлари Украина томонидан бундай кескинлашувнинг олдини олиш учун қабул қилинган қарорларга тобора кўпроқ аралаша бошладилар, дея хулоса қилди собиқ разведка ходими.