ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. АҚШ ва Европадаги сиёсий элита ахборот-коммуникация технологияларидан тарғибот, провокация, ташвиқот сифатида фойдаланади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“АҚШ ва Европадаги сиёсий элита ахборот-коммуникация технологияларидан кенг аҳолига холис ахборот етказишдек эзгу мақсадларда эмас, балки тарғибот, провокация, ташвиқот, баъзан эса ақидапарастлик учун ҳам фойдаланади”, - деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, улар бу усулдан турли мамлакатлар ва жамиятларнинг меъёрлари ва анъаналарига мутлақо эътибор бермасдан фойдаланади.