Энди абитуриентларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжини белгилаш имконияти яратилади

2023-2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар учун ўқишга ҳужжат топшириш жараёнида талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжини белгилаш имконияти яратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Абитуриентларга давлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш жараёнида талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжини белгилаш имконияти яратилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжатга кўра, 1 сентябрдан бошлаб давлат ОТМ талабаларига ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар учун ўқишга ҳужжат топшириш жараёнида талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжини белгилаш имконияти яратилади.
2023-2024 ўқув йилидан бошлаб талабалар ётоқхонага жойлашиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишади.