Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Тошкентдаги жаҳон чемпионатида АҚШ боксчилари иштирок этмайди — IBA

Россия ва Беларусь жамоалари иштироки туфайли АҚШ Бокс федерацияси IBA жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Миллий бокс федерацияси 2023 йил 26 апрель куни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) таркибидан чиқди. Бу ҳақида IBA расмий маълумот бермоқда.
Ушбу муносабат билан АҚШ Миллий бокс федерацияси ва унинг барча аъзоларига, шу жумладан, мансабдор шахсларга, мураббийларга ва боксчиларга IBA билан ҳар қандай муносабатда бўлиш, унинг ҳар қандай мусобақаларида иштирок этиш тақиқланади.

"АҚШ Бокс федерациясининг ушбу қарори нафақат IBA ёки унинг филиалларига, балки бутун бокс ҳамжамиятига зарар етказади. Дунё боксчиларига биргаликда мусобақларда иштирок этиш ва ўзаро тажриба алмашиш ва ўз кўникмалар даражасини ошириш имкониятидан маҳрум қилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, IBA ва АҚШ Миллий бокс федерацияси ўртасидаги қарама-қаршилик бир неча йилдан буён давом этиб келмоқда. Ўтган йилнинг бу яна кескинлашди.
2022 йил 5 октябрь куни IBA Россия ва Беларусь спортчиларига халқаро турнирларда ўз байроқлари остида иштирок этишга рухсат берди. АҚШ ва Буюк Британиянинг бокс ассоциациялари айнан шу сабабли жаҳон чемпионатларида иштирок этишдан бош тортди.