Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида табиий газ ўчирилади — манзиллар

Таъмирлаш ишлари сабабли Миробод туманида соат 10:00 дан 18:00 га қадар бир нечта истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинчалик узилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади, дея хабар берди "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали.
Таъмирлаш ишлари сабабли Миробод туманида соат 10:00 дан 18:00 га қадар бир нечта истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинчалик узилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
Туркистон кўчаси 8,10,12;
Т.Шевченко кўчаси 31,64 ва Габус уйлар;
Афросиёб кўчаси 10,11,53,54,58,57,61;
Нукус кўчаси 25;
Ойбек кўчаси 50;
Лоҳутий кўчаси 23;
А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 1 100 та аҳоли хонадонлари.
Улгуржи истеъмолчилари:
Фарм завод;
Тошкент шаҳар ИИБ маданият саройи, ошхонаси ва автокорхонаси;
"Ландиш – Встреча" ошхоналари;
Республика клиник шифохонаси;
Фёдорович шифохонаси;
Вестминистер университети;
Темир йўллар бошқармаси;
Ҳудудий электр тармоқлари бошқармаси;
Автотест;
"Расул сервис";
"Номдор" кафеси;
Сенат биноси;
"Шарқ" нашриёти;
Туркманистон элчихонаси;
ФИШ, "ГРЕД Блиссинг" ташкилоти;
60-сонли умумтаълим мактаби.
Қайд этилишича, туманнинг Якуб Колас кўчасидан ўтган ер ости д-426мм газ қувуридаги мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етган. Шу муносабат билан ҳаракатдаги газ қувурига қайта улаш ҳамда шу газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.