Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ставка жуда юқори: Украина энг муҳим душман ҳақида огоҳлантирилди

ОАВ: Иттифоқчиларнинг сабр-тоқатини йўқотаётгани сабабли "вақт" Киевнинг асосий душманига айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Яқин келажак Украина учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин, чунки иттифоқчилар ундан натижа талаб қилмоқда. Бу ҳақда Newsweek нашри шарҳловчиси Брендан Коул маълум қилди, дея ёзмоқда РИА Новости.
Европа бизнес бошқаруви институти профессори Пушан Датт Америка журналига “Ставкалар юқори бўлиши мумкин эмас. Вақт одимламоқда. Демак, вақт Украинанинг энг катта душмани”, дея маълум қилди.
Экспертнинг фикрича, Киев ўз иттифоқчиларини ҳарбий ёрдамни давом эттириш зарурлигига “ишонтириши” керак, акс ҳолда Ғарбнинг “сабри тугайди”.
Бошқа томондан, мақолада таъкидланганидек, “жиддий техника тақчиллиги” туфайли Украина учун жанг майдонида бирор нарса кўрсатиш қийин.

“Украина Қуролли кучлари янги ҳарбий техниканинг бир қисмини олади, бироқ яқинда сизиб чиққан Пентагон ҳужжатлари шуни кўрсатдики, Украинанинг халқаро ҳамкорлари, айниқса, ҳаво мудофааси соҳасида ҳал қила олмаган ёки хоҳламаган айрим позицияларнинг жиддий етишмаслиги сақланиб қолмоқда", - дея қўшимча қилди британиялик таҳлилчи Ник Рейнольдс.

Москва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украина учун яхши натижа бермаслиги ва фақат можарони чўзишини, қурол-яроғ ташиш эса Россия кучлари учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.