Россия иқтисоди санкцияларга чидамли бўлиб чиқди — ХВЖ

Россия иқтисодиёти, ғарбдаги экспертлар башорат қилганидан кўра, санкцияларга чидамлироқ бўлиб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Европадаги иқтисодий вазият ҳақидаги ҳисоботига кўра, Россия ташқи санкциялар босимига кутилганидан кўра яхшироқ дош берган. РИА Новости хабарига асосан.

“Россия иқтисоди, кўплаб экспертлар башорат қилганидан фарқли ўлароқ, санкцияларга чидамли бўлиб чиқди.Ўтган йилнинг иккинчи чорагидаги кескин пасайишдан сўнг, иқтисодиёт учинчи ва тўртинчи чоракларда кучли тикланиб, 2022 йилда ишлаб чиқаришнинг пасайиши атиги 2,1 %ни ташкил қилди”, — деб қайд этди ҳужжат муаллифлари.

Улар ўтган йил охиридаги натижаларни нефть экспорти барқарорлиги билан изоҳлади. Бундан ташқари, нархларнинг кўтарилиши фонида Россия нефть ва газ саноати етказиб бериш ҳажмини сақлаб қолишга муваффақ бўлгани қайд этилди.
Шу билан бирга, ХВЖ 2023 йилда нефть ва газ нархининг пасайиши туфайли солиқ тушумларининг кескин камайишини кутмоқда. Шу билан бирга, жамғарма прогнозларига кўра, Россия ЯИМ 0,7 %га ўсади.
Россия президенти ёрдамчиси Максим Орешкиннинг сўзларига кўра, жорий йилда Россия ялпи ички маҳсулотининг ўсиши бир фоиздан икки фоизгача бўлади.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

АҚШ Федерал захираси раҳбари Эльвира Набиуллинани юқори баҳолади