Референдум — 2023

Референдумда муддатидан олдин овоз берганлар сони маълум бўлди

МСК: муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида 611 320 нафар фуқаро иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон референдумида 611 320 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси малум қилди.
Ўзбекистонда 19-26 апрель кунлари янги янгиланаётган Конституция бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.
"Ўзбекистон Республикасининг референдумида жорий йил 19-26 апрель кунлари 611 320 нафар фуқаролар муддатидан олдин овоз бердилар", дейилади хабарда.
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда референдумнинг асосий куни 30 апрель кунига белгиланган. “Референдум тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, референдум куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган Ўзбекистон фуқароси муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилади.