ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Пойтахтда 30 апрель куни бўлиб ўтадиган реферундум муносабати билан метронинг барча бекатлари соат 05:00 дан иш бошлайди, дея хабар берди Тошкент метрополитени.
Шунингдек, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйлаб референдум участкалари соат 8.00 дан 20.00 гача очиқ бўлади.