Қурбонов Ҳиндистонда ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда

Йиғилишда мудофаа вазирлари минтақавий тинчлик ва хавфсизлик, ШҲТ доирасида терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Шунингдек, йиғилишда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари ҳам қатнашмоқда.
Ҳиндистон ШҲТ кузатувчилари мақомида бўлган Беларусь ва Эронни ҳам таклиф этган. Покистон мудофаа вазири йиғилишда онлайн қатнашмоқда.
Йиғилишда мудофаа вазирлари минтақавий тинчлик ва хавфсизлик, ШҲТ доирасида терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.