ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Оксана Чусовитина ва Дилдора Арипова Қоҳирада ўтаётган Жаҳон кубоги финалига йўл олди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бошланди.
Чусовитина и Арипова вышли в финал Кубка мира в Каире
© Национальный олимпийский комитет Узбекистана
Биринчи кун баҳслари якунига кўра, Оксана Чусовитина таяниб сакраш, Дилдора Арипова эса турли баландликдаги брусларда машқ дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чусовитина и Арипова вышли в финал Кубка мира в Каире
© Национальный олимпийский комитет Узбекистана
“Афсуски, йигитлар ҳали финал йўлланмасига эга чиқишмади. Бугун саралаш босқичининг иккинчи кун баҳслари давом этади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, мазкур босқич орқали спортчилар Бельгияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришмоқда.
Антверпен шаҳри мезбонлик қиладиган дунё биринчилигида эса Париж-2024 Олимпиадасининг лицензиялари ўйналади.