Ўзбекистонда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланишига 2 кун қолди. Унда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан энг кучли боксчилар ғолиблик учун куч синашади.
Sputnik мухбири спортчилар машғулотларини кузатди ва кўпларни қизиқтираётган саволларга жавоб топди. Ҳасанбой Дўсматовнинг асосий рақиби ким бўлади? Гайаналик боксчига Ўзбекистон ёқдими ва бу чемпионат аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади — батафсил бизнинг лавҳамизда.