Аляскада АҚШ армиясининг иккита вертолёти ҳалокатга учради

АҚШ армиясининг иккита вертолёти Аляскада ўқув парвози чоғида ҳалокатга учради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Аляскада АҚШ армиясининг иккита вертолёти ўқув парвози чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ҳарбий қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
AH-64 Apache вертолётлари Фэрбанкс шаҳри яқинидаги Форт-Уэйнрайт базасида жойлашган эди.

“Ҳодиса жойида тез тиббий ёрдам ходимлари ишламоқда. Ҳодиса тергов қилинмоқда ва қўшимча маълумотлар маълум бўлиши билан эълон қилинади”, — дейилади база қўмондонлиги ижтимоий тармоқдаги баёнотида.

Самолёт бортида қанча одам бўлгани ва ҳалокатдан кейин уларнинг аҳволи қандай экани очиқланмаган.