Тошкентда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда

Осиёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи иштирокида бўлиб ўтадиган мусобақа 30 апрелга қадар давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Бугун Тошкентда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Пойтахтдаги Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ушбу спорт тури бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қитъа биринчилигига старт берилди.
Мусобақа 30 апрелга қадар давом этади. Унда Осиёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
Бугун 20:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.