Ўзбекистонлик ёшлар Саудия Арабистонида ўтказиладиган Misk глобал форумига таклиф қилинди

Саъдуллаевга кўра, ҳамкорликда ёшларни иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ҳам келишиб олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 26 апрель куни Саудия Арабистони Иқтисодиёт ва режалаштириш вазирининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Отҳман Алмоамар билан учрашди. Бу ҳақда Саъдуллаев Telegram каналида хабар берди.

Таъкидланишича, Отҳман Алмоамар ўзбекистонлик ёшларни Саудия Арабистонида ўтказиладиган навбатдаги Misk глобал форумига таклиф қилган.

Саъдуллаевга кўра, ҳамкорликда ёшларни иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ҳам келишиб олинган.