Россия можаронинг тугашини яқинлаштирадиган ҳамма нарсани олқишлайди — Песков

Песков Си Цзиньпиннинг Зеленский билан суҳбати ҳақида: биз можаро якунини яқинлаштирадиган ҳамма нарсани олқишлаймиз.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Украинада тинчликка эришиш ва махсус ҳарбий операция мақсадларини яқинлаштирадиган ҳамма нарсани олқишлашга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Песков журналистларнинг Кремл Хитой раҳбари ва Зеленский ўртасидаги суҳбатни қандай баҳолаётгани ва бундай мулоқот Украинадаги можаронинг якунини қанчалик яқинлаштириши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
Дмитрий Песков ХХР раиси Си Цзиньпин ва Владимир Зеленскийнинг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқотини изоҳлар экан, у Россия можаро якунини яқинлаштирадиган ҳамма нарсани олқишлашини қайд этди.

“Биз Украинадаги можарога барҳам берадиган ва Россияни ўз олдига қўйган мақсадларига етказадиган барча ҳаракатларни ёқлаймиз ва биз буни олқишлашга тайёрмиз”, - деди у.

Чоршанба куни Си Цзиньпин Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатдан сўнг Украина раҳбари суҳбат узоқ ва мазмунли бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Украинанинг Хитойдаги элчисини тайинланганини ҳам маълум қилди.
Суҳбат чоғида ХХР раҳбари Хитой Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича батафсил фикр алмашиш учун Украина ва бошқа мамлакатларга Евроосиё масалалари бўйича махсус ҳукумат вакилини юборишини айтди.