Россия минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда АҚШдан ўзиб кетди

Россия сўнгги ўн йил мобайнида барча турдаги ўғитларни ишлаб чиқаришни 40 фоизга кўпайтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда АҚШдан ўзиб кетди. Бу ҳақда Россия ўғит ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси президенти Андрей Гурьев Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
“Сўнгги ўн йил мобайнида биз барча турдаги ўғитларни ишлаб чиқаришни 40 фоизга кўпайтирдик – 55 миллион тоннагача. Биз ишлаб чиқаришда Қўшма Штатлар, Ҳиндистондан ўзиб кетдик ва бугун Хитойдан кейин дунёдаги энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси бўламиз. Бу ҳақиқатдан катта ютуқ”, - деди Гурьев.
Путин минерал ўғит ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик билдирди ва ўтган йили рекорд даражада ҳосил олинганини таъкидлади.