Мантуров Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-сотиқ салоҳиятига баҳо берди

Мантуровнинг сўзларига кўра, Россия томони экспорт ва импорт имкониятларини оширишга тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия ҳукумати раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг қўшма 7-йиғилишида иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Андрей Кузяев ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши раиси Даврон Ваҳобов ҳам иштирок этди.
“Товар айирбошлаш нуқтаи назаридан, биз президентларимиз олдига қўйган вазифаларни амалда бажардик. Бу йилдаги 10 миллиард долларни назарда тутяпман. Бу ортиғи билан бажарилиши ҳозирдан аён бўлиб, ҳажмларни ошириш вазифаси турибди. Ҳозирча аниқ кўрсаткич йўқ, лекин ишончим комилки, яқин орада пайдо бўлади. Мен 20 миллиард даражаси эришиб бўлмайдиган эмаслигини айтмоқчиман”, — деди Денис Мантуров.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони экспорт ва импорт имкониятларини ошириш, бир қатор тартиб-қоидаларни соддалаштириш устида ишлаш ва қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишга тайёр.
“Мен Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бизнес ва ишбилармон доиралар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтмоқчиман. Биринчи навбатда, бизнесни қулай қилиш учун. Иккинчидан, транспорт, стандартлар, сертификатлаштириш ҳақида кўп саволларни эшитдим - биз таклифларингизни ҳам ҳукуматлараро комиссия даражасида кўриб чиқамиз”, — деди Жамшид Ходжаев.
Учрашувда саноат кооперацияси масалалари, шунингдек, ўзаро товар айирбошлашни ривожлантириш бўйича келгусидаги ҳаракатлар муҳокама қилинди.