Максим Решетников Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади

Решетников форумнинг “МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигининг чуқурлашиши истиқболлари” панел сессиясида нутқ сўзлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида (TIIF-2023) иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Решетников 28 апрель куни “МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигининг чуқурлашиши истиқболлари” панел сессияда нутқ сўзлайди.
27 апрель куни Ўзбекистон пойтахтида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Тадбирда 70 та мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
Юртимиздаги ютуқларингизни шахсан кафолатлашга тайёрман – Мирзиёев хорижий тадбиркорларга