1986 йил 26 апрель куни портлаш сабаб Чернобиль АЭСнинг тўртинчи реактори вайрон бўлди.
Жуда катта ҳудуд радиоактив ифлосланишга учради. Энг кўп Украина, Россия ва Беларусь зарарланди.
Авария миллионлаб инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Оқибатларни бартараф этишга 500 мингдан ортиқ одам жалб этилди.
Видеода ташландиқ зонанинг ҳозирги ҳолати акс этган.