ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) раҳбари Жером Пауэлл Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар ишламаётганини ва Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг фаолиятини юқори баҳолади.
Пауэлл буни россиялик пранкерлар Лексус (Алексей Столяров) ва Вован (Владимир Кузнецов) билан телефон суҳбати вақтида маълум қилди. Россияликлар унга Украина президенти Владимир Зеленский номидан қўнғироқ қилишган.
Суҳбат чоғида Пауэлл Америка иқтисодиётидаги муаммолар ҳақида гапирди ва қўшимча харажатлар учун маблағ етишмаслигидан шикоят қилди. Бундан ташқари, у Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари самара бермаганини тан олди ва Марказий банк раиси Элвира Набиуллинани олқишлади.
"Россия Марказий банки раҳбарини ҳаммамиз биламиз, У ниҳоятда қобилиятли мутахассис, жуда билимли ва ақлли”, - деди Пауэлл. ФЗХ раҳбари сўзларига кўра, Набиуллина санкциялар Москвага таъсир қилмаслиги учун ҳамма ишни қилишга тайёр.
"Биз деярли ҳамма жойда санкциялар киритдик, аммо улар яна уларнинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилишмоқда", - дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Вован ва Лексус мунтазам равишда машҳур одамларга бировлар номидан қўнғироқ қилиб, муҳим халқаро аҳамиятга эга бўлган воқеалар юзасидан уларнинг асл фикрини билиб олишга ҳаракат қилишади. Масалан, апрель ойида улар Украинанинг собиқ раҳбари Пётр Порошенко номидан Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олландга қўнғироқ қилиб, Украинадаги можарони муҳокама қилишган эди.