Домино эффекти: АҚШда яна бир банк муаммолар гирдобида
Таҳлилчилар АҚШ Федерал захира тизимининг юқори ставкалари банклар билан шафқатсиз ҳазил ўйнаганини қайд этмоқда.
SputnikТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. АҚШнинг иккита йирик банки банкрот бўлгач, бозорда ваҳима пайдо бўлди. Федерал захира тизими (ФЗТ) вазият барқарорлашганини айтди. Бироқ, молиявий ҳисоботларнинг эълон қилиниши баъзи кутилмаган ҳодисаларни келтириб чиқарди. РИА Новости яна қайси банкларни банкротлик кутаётганганини
ўрганди. “First Republic Bank”нинг акциялари 100 миллиард долларлик омонатларнинг рекорд даражада чиқиб кетиши туфайли деярли 50 фоизга тушиб кетди.
"First Republic" акциялари 25 апрель куни Фонд биржаси ёпилишида ўзининг энг паст кўрсаткичи — 8,1 долларни ташкил қилди. Банкнинг айтишича, мижозлар ўз ҳисобларидан 100 миллиард доллар ечиб олган. Депозитлар 40% дан зиёдга камайди.
Март ойида кутилмаганда АҚШда активлари бўйича 16 – ўринда турувчи “Silicon Valley Bank” банкрот бўлди. Мазкур банк Кремний водийси стартапларига ихтисослашган, аммо узоқ вақтдан бери мижозлар тўсатдан саноат захираларини ташлаб, маблағларни олиб қўйишди. Жами депозитлардан 42 миллиард доллар ечиб олинган.
Бундай ҳолатлардан кейин, таҳлилчилар ФЗТнинг юқори ставкалари банк билан шафқатсиз ҳазил қилганини қайд этишди. ФЗТ бу даврда венчур капитал фондларидан миллиардлаб маблағ тўплади ва узоқ муддатли бошланғич облигацияларга сармоя киритди.
Худди шундай қимматли қоғозлар портфелига эга бўлган бошқа ўйинчиларнинг акциялари ҳам дарҳол арзонлашди. Шундан сўнг, домино эффекти ва тизимли инқироз хавфи ҳақида гапира бошланди. Ҳар эҳтимолга қарши, расмийлар Нью-Йоркнинг “Signature Bank”ни ҳам ёпишди. Ҳукумат ҳаммаси “назорат остида” эканлигига ишонтирди.
ФЗТ чора кўрди ва муддатли молиялаштириш дастурини (BTFP) ишга туширишди. Муаммоли бозор иштирокчиларига депозитларни қайтариш учун махсус мақсадли кредитлар таклиф қилинди.
"BitRiver" молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов тушунтиришича, агар "First Republic" банкининг “Bank of America”, “Citigroup”, “JPMorgan Chase” ва “Wells Fargo”дан олган ёрдами бўлмаганида, йўқотишлар янада каттароқ бўлиши мумкин эди.
“Бу воқеалар АҚШдаги молиявий беқарорликдан далолат беради. Акциялар объектив иқтисодий сабабларга кўра тушиб кетмоқда: депозитларнинг катта миқдорда чиқиб кетиши, банк фойдасининг камайиши”, - дея таъкидлайди у.
Бироқ, унинг фикрича, хулоса чиқаришга ҳали эрта. “First Republic”нинг 50-100 миллиард долларлик активларини сотиш балансни мустаҳкамлайди. Шунга қарамай, Америка молия тизимида ишонч инқирози мавжуд.
"Ўтган ой банк ФЗТ ва давлат кредит гуруҳларидан депозитларни қайтариш учун 92 миллиард олган бўлса-да, бу мижозларни ушлаб турмади - чиқиш давом этди. Қарзга олинган маблағ йил бошида уларнинг балансида бўлган депозитларининг атиги 52 фоизини ташкил қилади. ФЗТ аллақачон банк ликвидлигини таъминлашга тайёрлиги ва АҚШ расмийлари уни миллийлаштиришни режалаштираётгани ҳақида маълумотлар бор ", - дейди "Сapital Lab" ҳамкори Евгений Шатов.
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, асосий хавфлар йўқолмаган. Асосий муаммо - ставкаларнинг кескин ошиши. Депозитлар бўйича фоизларни ошириш керак. ФЗТдан қарз олиш эса қимматлашди.
Банкларнинг асосий даромад манбаи паст ставкалар даврида берилган кредитлар бўйича тўловлардир.
"Шундай қилиб, банкларнинг даромадлари қисқаради, харажатлар эса ошиб бормоқда. Бу жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаради", - дея тушунтиради Шатов.
Унинг фикрича, яна бир муаммо ипотека кредити бўлиши мумкин. АҚШда кўчмас мулк кредитларининг қарийб 70% кичик минтақавий банклардан келади.
"Synchrony Financial" (SYF), "Discover Financial Services" (DFS), "Western Alliance", "Valley National Bancorp", "Associated Banc Corp" (ASB) таҳдид остида, - деб ҳисоблайди таҳлилчи.
Сабаби: кредитлар ва депозитлар нисбати жуда юқори, яъни кредитларнинг асосий қисми жалб қилинган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Аксарият кузатувчиларнинг фикрига кўра, минтақавий “First Republic Bank” ва унинг биродарларидаги тартибсизликлар акцияларни сотишнинг янги тўлқинига сабаб бўлмайди.
"Ҳамма ўзининг биринчи чорак молиявий ҳисоботини тақдим этган ва инвесторлар ўз балансларида ҳеч қандай заифликни кўрмаганлиги сабабли, муаммолар “First Republic”дан йирик банкларга ўтиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ", - дейди “TeleTrade”дан Алексей Фёдоров.
Аммо Европа бозори ҳам ваҳима қўзғатиши мумкин. У ерда Европа марказий банки ҳам ставкаларни агрессив равишда оширишда давом этмоқда, бу эса худди шу муаммога айланиши билан таҳдид қилмоқда.