Бугун Тошкентнинг айрим жойларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Юнусобод туманидаги айрим хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Таъмирлаш ишлари сабабли бугун пойтахтнинг Юнусобод туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали маълум қилди.
Маълум қилинишича, Юнусобод тумани Қоронкўл ва Янгишаҳар кўчаларидаги ўрта босимли д-76мм газ қувури таъмирланади.
Шу туфайли 26 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари:
"Юнусобод" МФЙ ҳудудидаги жами 65 та уй хўжаликларида ҳамда маҳалладаги 3 та улгуржи истеъмолчиларида.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.