ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
“Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 28 апрель ва 1 май кунлари 780/779-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди”, - дейилади хабарда.
Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
780-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши, Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;
779-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши, Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.