Россия иқтисодиётини йўқ қилиш истаги Ғарбни ўз жонига қасд қилишга олиб келади — ОАВ

"Global Times": G7 давлатлари ўзларининг барча имкониятларини тугатганликларини ҳис қилмоқдалар ва Россияга экспортни деярли тўлиқ тақиқлаш, жумладан, Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Россия иқтисодиётини йўқ қилиш истаги Ғарбни ўз жонига қасд қилишга олиб келади. Бу ҳақда Хитойнинг "Global Times" нашри ёзмоқда, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ "Киодо" агентлиги Япония ҳукуматидаги манбаларига таяниб, G7 давлатлари деярли барча товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Британиянинг "Financial Times" газетаси ўз манбаларига таяниб, кейинроқ Европа Иттифоқи ва Япония Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган ушбу ташаббусга қарши эканини маълум қилди.

“Ғарб, афтидан, Россияга қарши санкциялар қўллашда боши берк кўчага кириб қолган. Энди у ҳатто босимни кучайтириш учун ўз жонига қасд қилиш чекловларини талаб қилмоқда ва шу билан дунёни инқирозлар ва урушларни тўхтатиш имкониятидан маҳрум қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Газетанинг ёзишича, G7 давлатлари ўзларининг барча имкониятларини тугатганликларини ҳис қилмоқдалар ва Россияга экспортни деярли тўлиқ тақиқлаш, жумладан, Ғарбнинг ўзи учун ҳалокатли бўлади.
Агар шундай қарор қабул қилинса, дунё анча оғир энергия, озиқ-овқат ва иқтисодий инқирозларга дуч келади, бундан ҳамма жабр кўради, дея ишонч билдиришди материал муаллифлари.
Бироқ, нашр таъкидлаганидек, Ғарб мамлакатлари Россия иқтисодиётини бутунлай йўқ қилишга бўлган носоғлом васвасасидан воз кечиш имконсиз кўринади, гарчи бундай стратегия ҳамма учун йўқотиш бўлса ҳам.

“Катта еттилик давлатлари Россияга қарши санкцияларни ҳеч қачон, озгина бўлса ҳам енгиллаштирмайди, аксинча, турли йўллар билан Россияга босимни кучайтиради. Аммо Америка гегемониясининг таназзулга учраши муқаррар экан, АҚШ ва унинг Ғарбдаги асосий иттифоқчиларининг қулаши ҳам муқаррар бўлади”, - деб ёзади нашр.

Вашингтонда Россия санкцияларга дош бера олади ва ривожланишда давом этади, Ғарбнинг коллектив гегемонлигига таҳдид солади, деган қўрқувдан хавотир кучаймоқда, дея хулоса қилади нашр.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.