Ўзбекистонда Lada автомобилига талаб бўлади — Жамшид Ходжаев

Жамшид Ходжаев: Lada автомобили нархи, сифати ва ҳатто ностальгия туфайли ўз харидорларини топади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Lada автомобилига талаб бўлади ва у нархи, сифати ва ҳатто ностальгия туфайли ўз харидорларини топади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Ўзбекистонда Lada автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг аниқ саналарини Telegram-каналимизда эълон қиламиз. Кузатиб боринг ва обуна бўлинг.
Ўзбекистонда Lada автомобилини қайта ишлаб чиқариш йўлга кўйилиши режалаштирилмоқда. Жамшид Ходжаевнинг журналистларга берган интервьюсига кўра, мамлакатда мазкур автомобилларга талаб бўлади.

“Компания Vesta автомобилларини ишлаб чиқаришни 15 000 тагача оширишни режалаштирган ва биз буни мутлақо қўллаб-қувватлаймиз. Шуни таъкидлашни истардимки, ушбу машина учун маълум бир истеъмолчилар тоифаси мавжуд. Турли сабабларга кўра: қулайлик, сифат, нарх, эҳтимол ностальгия билан. Шунинг учун талаб бўлишига ишонаман”, - деди Ходжаев.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда автомобиль саноатини ривожлантириш бўйича катта режалар бор.

“Бу компания ҳам маркетинг тадқиқотлари олиб борди, лекин биз учун бу бозор, бу рақобат, бу яна бир автомобиль ва бу саноатни ривожлантириш бўйича катта режаларимиз бор, шунинг учун биз доимо "Хуш келибсиз" деймиз”, - дейди у.

Аввалроқ “АвтоВАЗ” президенти Максим Соколов компания Ўзбекистонда маҳаллий ADM Jizzak заводида автомобиль йиғишни қайта йўлга қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Йиғишни қайта йўлга қўйиш Lada Vesta NG моделидан бошланади.
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда йилига 15 минг дона Lada Vesta NG ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Келажакда у мамлакат бозорининг 10 фоизини эгаллаши ва 30 минг дона Lada автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.