Иннопром — 2023

Ўзбекистон литий қазиб олишни бошламоқчи

Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятидаги "Шовозсой" литий кони захиралари 123 минг тоннадан ошади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон мамлакатда литий қазиб олишни бошлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда республика тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев маълум қилди.
“Ўзбекистонда йирик литий кони жойлашган, биз ушбу металлни мамлакатда қазиб олиш ва қайта ишлашни йўлга қўйишга тайёргарлик кўрмоқдамиз”, - Қодирхўжаев “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасидаги сессияда нутқ сўзлаётиб. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У вазирлик умуман мамлакатда "технологик металлар" деб аталадиган соҳани ривожлантиришни истиқболли йўналиш деб ҳисоблашини таъкидлади.
Вазирлик мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, Тошкент вилоятидаги "Шовозсой" литий кони захиралари 123 минг тоннадан ошади.