Иннопром — 2023

Россия Ўзбекистонга кўчма болалар технопаркини совға қилди — у қандай имкониятларга эга?

Кўчма технопарк 3,5 тонналик бош автомобиль ва икки ўқли фургон тиркамасидан иборат. Салоннинг баландлиги 1,9 метрни ташкил этади, бу эса қулай шароитларда машқ қилиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмасида Россиянинг Нижний Новгород вилояти Бухоро вилоятига “Кванториум” кўчма болалар технопаркини тақдим этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Халқаро саноат кўргазмасида Нижний Новгород вилояти губернаторининг ўринбосари Андрей Саносян болалар учун янгича таълим фаолиятига мўлжалланган юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган “Кванториум” кўчма болалар технопарки Бухоро вилояти ҳокимлигига совға сифатида топширди.
Еще одно важное событие - "ИННОПРОМ. Выставка "Центральная Азия" начала свою работу.
Кўчма технопарк 3,5 тонналик бош автомобиль ва икки ўқли фургон тиркамасидан иборат. Салоннинг баландлиги 1,9 метрни ташкил этади, бу эса қулай шароитларда машқ қилиш имконини беради.
Еще одно важное событие - "ИННОПРОМ. Выставка "Центральная Азия" начала свою работу.
“Кванториум” мобиль технопаркининг бир гуруҳ устоз ва мураббийлари ўтган йили Бухоро вилоятида бўлиб, ёшлар ўртасида ўқув амалий тренинг машғулотларини ўтказишган эди.
Нижний Новгород вилояти ҳукумати матбуот хизмати маълум қилишича, 2400 дан ортиқ болалар ва 900 га яқин ўқитувчилар машғулотларда иштирок этишган.

“Бундай ҳамкорлик Нижний Новгород таълим технологияларини экспорт қилишнинг ажойиб намунасидир. Ишончимиз комилки, мобил технопаркимиз ёрдамида Бухоро мактабларида таълим янада мазмунли ва қизиқарли бўлади”, - дейилади Нижний Новгород ҳукумати хабарида.

“Кванториум” технопарки қўшимча таълимнинг янги шакли бўлиб, болаларнинг фан ва технологияга қизиқишини рағбатлантиради, уларга замонавий технологиялар билан танишиш ва келажакдаги касбни танлаш имкониятини беради.
Еще одно важное событие - "ИННОПРОМ. Выставка "Центральная Азия" начала свою работу.
Технопарк асосида болалар "soft skills", яъни “юмшоқ кўникмалар”ни шаклланишига эга бўлишади. Шунингдек, лойиҳа фаолиятида жамоавий ишлаш, ижодий ва танқидий фикрлашни ўрганишади.
Болалар кўчма технопарки шаҳар марказларидан олис, бориш қийин ва қишлоқ жойларда жойлашган мактаб ва коллежларда ўқув жараёнини юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш учун мўлжалланган.
Кванториум жиҳозлари дизайн, моделлаштириш, саноат дизайни, робототехника, ахборот технологиялари, шу жумладан, виртуал ҳақиқатдан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказиш, шунингдек, муҳандислик бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш имконини беради.
Лойиҳа информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш учун ҳам фойдали.
“ГАЗель Next Citiline" автомобили асосидаги мобиль комплекс коррозияга учрамайдиган ва ультрабинафша нурланишига чидамли композицион материаллардан тайёрланган.
"Кванториум" кабинаси автоном электр таъминоти, иситиш ва кондиционер тизимлари билан жиҳозланган.