ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Санкт-Петербургдаги мигрантлар қизамиққа қарши эмланади.
Бош санитария шифокори Наталия Башкетова Санкт-Петербургда қизамиқ бўйича вазият мураккаблигини айтди.
“Санкт-Петербург ҳудудида чет эл фуқароларини ишга жалб қилувчи компаниялар қизамиқга қарши эмланмаган, касал бўлмаган, ўтмишдаги касаллик ҳақида маълумотга эга бўлмаган чет эл фуқаролари, 2023 йил 31 декабргача бўлган кўрик натижаларига кўра қизамиқ вирусига қарши антикор титри ҳимоя даражасидан паст бўлганлар қизамиққа қарши тозаловчи эмлашни таъминлаши шарт (мажбурий)”, дейилган Роспотребнадзор шаҳар бошқармаси сайтида эълон қилинган қарорда.
Шу йилнинг январь-апрель ойларида шаҳарда қизамиққа чалинган 31 киши аниқланди. Уларнинг 13 нафари болалардир.
Қизамиқ вируси ҳаво томчилари орқали юқади, у жуда учувчан: касал одам билан алоқа қилиш орқали эмланмаган одамни юқтириш эҳтимоли 100% ни ташкил қилади.
Касаллик оғир шаклларда давом этиши мумкин, менингит, энцефалит, отит, пневмония ва бошқа кўринишлардаги асоратлари бор.