ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия Ўзбекистонга 50 тадан ортиқ метро вагонларини етказиб беради. Бу ҳақда Sputnik мухбири “Трансмашхолдинг” бош директори Кирилл Липа сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия ва Ўзбекистон 50 дан ортиқ метро вагонларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да “Иннопром” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма бу йил нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун улкан сармоявий иқтисодий ва саноат истиқболлари кун тартибини очиб беради.
Кўргазмада иштирок этиш учун МДҲ давлатлари, Франция, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, Сингапур, Хитой, Япония, Арманистон, Қозоғистон, Туркия ва Туркманистондан 5 мингдан ортиқ делегатлар, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий компаниялар, бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорлари рўйхатдан ўтган.
Тадбирнинг асосий мақсадлари – соҳадаги энг илғор технологиялар ва ишланмаларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон саноат корхоналари ва бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйишдан иборат. Инвестицион битимлар ва савдо шартномаларининг мустаҳкам пакети имзоланиши кутилмоқда.