Иннопром — 2023

Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг 30% Россия иштирокида амалга ошмоқда

Ўзбекистонда 2022 йилда 51,5 миллиард куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич бўйича республика дунёнинг биринчи 20 талигига киради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон қазиб олинаётган жами табиий газнинг 30% Россия капитали иштирокида ташкил қилинган компаниялар томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Убайдуллаев Sputnik мухбирига маълум қилди.
"Ўзбекистонда 2022 йилда 51,5 миллиард куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган. Ушбу кўрсаткич бўйича республика дунёнинг биринчи 20 талигига киради.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган умумий газ ҳажмининг 30% дан ортиғи (15 млд.м3) Россия капитали иштирокида ташкил килинган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган", - дейилади хабарда.
Республика нефть-газ саноатининг энг йирик инвестори "Лукойл" компанияси бўлиб, у “маҳсулот тақсимоти келишувлар”и асосида Ўзбекистонга 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритган.
Россия компаниялари билан энергетика соҳақида алоқалар янада ривожланади. Хусусан, яқинда "Газпромнефт" билан 300 минг тонна нефть етказиб бериш бўйича келишувга эришилди, - деди Убайдуллаев.
Шунингдек, амалдор "Татнефт" томонидан учта ёқилғи қуйиш шохобчаси қурилгани ва Ўзбекистон уларнинг фаолиятни кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилиш ниятида эанини маълум қилди.
"Улар билан Ўзбекистондаги иккита йирик заводдан бири бўлган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишда иштирок этиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз. Биз нефть-газ ва кимё саноати учун ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ва сервис ишларини маҳаллийлаштиришдан манфаатдормиз, - деди Убайдуллаев.