ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келади

Ташриф давомида ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Терма жамоалар базаси ("Дўстлик") кўздан кечирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 5-6 май кунлари Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассосциацияси (ЎФА) хабар қилди.
Қайд этилишича, делегация Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишади ҳамда мамлакатда футболни янада ривожлантиришга оид ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, делегация ташриф давомида ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Терма жамоалар базасини ("Дўстлик") кўздан кечиради.
Бундан ташқари, ЎФА мутасаддилари билан қатор учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.