ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Чувашия республикаси Ўзбекистон электр таъминоти тизимларини модернизация қилишга тайёр. Бу ҳақда Чувашия республикаси раҳбари Олег Николаев Sputnik мухбирига маълум қилди.
Чувашия корхоналари Россиядаги барча электротехника маҳсулотларининг қарийб 70 фоизини ишлаб чиқаради.
Айни пайтда ушбу сегментда 200 тага яқин корхона фаолият юритмоқда, улардан 25 тага яқини жиддий инфратузилма муаммоларини ҳал этишга қодир.
“Ҳамкорлик доирасида биз Ўзбекистоннинг фаолият кўрсатаётган электр таъминоти тизимлари, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини оширишда узлуксиз модернизация қилишга тайёрмиз”, — деди Олег Николаев.
Шунингдек, у Чувашия республикаси корхоналари атом энергетикаси бўйича катта тажрибага эга эканлигини ва Ўзбекистонда атом электр станциялари қурилишида иштирок этишга тайёрлигини таъкидлади.