ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Пекин барча собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетини ҳурмат қилади, деди Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нинг Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шанинг Қрим ва собиқ СССР республикаларининг суверенитети ҳақидаги сўзларини шарҳлар экан. РИА Новости хабарига асосан.
“СССР парчаланганидан сўнг Хитой биринчилардан бўлиб ушбу давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатди ва дипломатик шу дамдан бери Хитой доимо икки томонлама дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш учун ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилига амал қилиб келган. Хитой барча собиқ СССР республикаларининг суверенитетини ҳурмат қилади", - деди дипломат.
Мао Нинг, шунингдек Пекин барча давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини ҳамда БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Дипломат, шунингдек, айрим ОАВлар Хитой позициясини нотўғри талқин қилган ҳолда Пекин ва маълум давлатлар орасида келишмовчилик келтириб чиқараётганини, Пекин постсовет республикасидаги инқирозни сиёсий йўлга қўйишга ҳисса қўшиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка тайёр эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шаэ LCI телеканалига берган интервьюсида "Қрим аслида Россияники бўлган, кейин Хрушев уни Украинага совға қилган" деган эди. Дипломат, шунингдек, Америка собиқ СССР республикасидаги (Украина - таҳр.) можарога барҳам беришдан манфаатдор эмас", - деган эди.
Элчининг яна бир баёноти "собиқ СССР давлатларининг суверенитетини белгиловчи халқаро шартномалар йўқ, шу сабабли “улар халқаро ҳуқуқда амал қилувчи мақомга эга эмас" баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган эди.
Интервьюдан сўнг "Монде" газетаси 80 га яқин европалик парламентарийларнинг Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колоннани Хитойнинг Париждаги элчиси Лу Шаэни “собиқ СССР давлатларининг суверенитети инкор этилгани” учун "персона нон грата" деб эълон қилишга чақирган хатини эълон қилди.
Маълумот учун, Қрим вилояти 1954 йил 19 февралга қадар РСФСР таркибида бўлган. Шу йили СССР Олий Кенгаши Президиуми собиқ СССР етакчиси, узоқ вақт Украинада ишлаган Никита Хрушев ташаббуси билан ярим оролни Украина ССР таркибига ўтказган. Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнг Қрим Украина таркибида қолган.
2014 йилнинг март ойида, Украинадаги давлат тўнтариши содир бўлганидан сўнг, ўтказилган референдум асосида Қрим ярим ороли Россия таркибига қайтди. Референдумда қримликларнинг 96,77 фоизи ушбу қарорни ёқлаб овоз берган.