ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Москва метросининг "Катта ҳалқа йўли" (КҲЙ) кунига 1 миллионга яқин йўловчи ташимоқда.
Метронинг "Катта ҳалқа йўли"нинг очилиши Москванинг барча аҳолисига сезилди. Илгари шахсий транспорт, такси ёки автомашина ижарасидан фойдаланган 80 мингга яқин янги йўловчилар КҲЙдан фойдалана бошладилар.
Метрополитеннинг янги бекатлари нафақат шаҳар аҳолиси учун қулайликни оширади ва катта шаҳарда ҳаракатланишни осонлаштиради, балки шаҳар маконининг идрок этилишини ҳам ўзгартиради, туманларнинг янги келажагини, баъзан эса фуқароларнинг ҳаётий стратегиясини шакллантиради. Москва метрополитенининг "Катта ҳалқа йўли" ишга туширилиши туфайли пойтахт йўлларидаги автомобиллар сони 15-17 мингтага камайди.
Станция "Давыдково" Большой кольцевой линии метро в Москве.
© Foto : Пресс-Служба Департамента транспорта Москвы
Ҳозир КҲЙ кунига 1 миллионгача одам ташийди, йил охирига келиб эса бу кўрсаткич 30 фоизга ошиши мумкин. "Сокольники", "Каширская" ва "Текстилшики" бекатлари метронинг энг машҳур бекатларига айланди. Шу билан бирга, бошқа метро йўналишлари ва ўтиш узеллари ҳам ишга туширилди. Янги йўналишлар ёрдамида, йўловчилар кунига 45 дақиқагача вақт тежайди. КҲЙ бекатларидан метро бекатларига, истиқболли линияларни ҳисобга олган ҳолда "Москва марказий ҳалқаси" (ММҲ), "Москва марказий диаметрлари" (ММД) ва темир йўл станцияларининг туташ бекатларига ўтишни рекорд миқдордаги – 47 та ўтиш йўлаклари орқали амалга ошириш мумкин.
КҲЙнинг узунлиги - 31 та бекат ва учта электр депоси билан биргаликда 70 км. ни ташкил қилади. Москва метросининг эски ҳалқа йўналишининг узунлиги - 12 та бекати билан 19,4 км. - 3,5 баравар кам. КҲЙ, ер ости ҳалқалари ўртасидаги собиқ чемпион - Пекин метросининг иккинчи ҳалқа чизиғини 13 км. га ортда қолдирди ва дунёдаги энг узун метро ҳалқасига айланди.
Станция "Нижегородская" Большой кольцевой линии метро в Москве.
© Foto : Пресс- Служба Департамента транспорта Москвы
Метро йўловчиларининг қулайлиги ҳам яхшиланди, чунки КҲЙдаги "Москва-2020" сериясидаги вагонларининг эшиклари кенг, ўтиш жойи, ҳар бир ўриндиқда USB қувватловчиси мавжуд, улар шовқиндан ҳимоя қилиш ва ҳавони тозалаш кондиционер тизимлари билан жиҳозланган, ёритиш эса куннинг вақтига қараб ўзгаради.
“КҲЙ Москва мэри Сергей Собяниннинг шахсий раҳбарлигида амалга оширилган, Москва ривожи учун ниҳоятда муҳим ва зарур бўлган дунёдаги энг йирик метро қурилиши лойиҳаларидан биридир. Катта ҳалқа йўли катта юк ташиш қувватига эга ва келгуси йиллар давомида темир йўл транспорти тизимини янада ривожлантириш учун замин яратади”, — деди Москва мэрининг транспорт бўйича ўринбосари Максим Ликсутов.
*Мақола тижорий асосда чоп этилди