Иннопром — 2023

Краснодар ўлкаси ва Андижон вилояти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди

Имзолаш Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин иштирокида бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Краснодар ўлкаси ва Aндижон вилояти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Таъкидланишича, битим “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмасининг биринчи куни доирасида халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш мақсадида тузилди.
Ҳудудлардан Краснодар ўлкаси губернатори ўринбосари Aлександр Руппел ва Aндижон вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Ҳамраевлар имзолаш маросимида иштирок этди.
Имзолаш Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин иштирокида бўлиб ўтди.
24-26 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКК майдонида учинчи бор “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.