ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Дунё худди совуқ уруш йилларида бўлгани каби хавфли, балки ундан ҳам хавфлироқ чизиққа яқинлашди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 24 апрель куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг самарали кўп томонлама муносабатларига бағишланган мажлисида сўзлаган нутқида.
Дунё хавфли чизиққа яқин келди
"Биз яна худди Совуқ уруш йилларида бўлгани каби хавфли, балки ундан ҳам хавфлироқ чизиққа яқинлашдик. Ғарбнинг молиявий-иқтисодий тажовузкорлиги натижасида кўп томонлама муносабатларга бўлган ишончнинг йўқолиши — вазиятни янада оғирлаштирмоқда", - деди Россия ташқи ишлар вазири.
АҚШ БМТни "жанг майдони"га айлантирди
Лавров АҚШ БМТни дипломатия макони ўрнига "жанг майдони"га айлантирирганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари дипломатиядан воз кечиб, барчасини "жанг майдонида" ҳал қилишни талаб қилмоқда ва буларнинг барчаси уруш даҳшатларининг олдини олиш учун яратилган БМТ деворлари ичида. Сиёсий донолик, дипломатик мулоқот тарафдори бўлганларнинг овозлари бузғунчилик йўлига ўтганлар шовқинига ғарқ бўлмоқда”, - деди Лавров
Россия Ташқи ишлар вазири БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига, "илдизларга қайтиш"ни, "барча хилма-хиллик ва ўзаро боғлиқликка" риоя қилишга чақирди.
БМТ — Вашингтоннинг глобал амбициялари учун таҳдид
БМТ ва унинг низоми талаблари Вашингтоннинг глобал амбицияларига таҳдид солади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хавфсизлик кенгашининг самарали кўп томонлама ва жаҳон ташкилоти низоми тамойилларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишида сўзлаган нутқида.
"Бир вақтлар, АҚШ давлат котиби Жим Бейкер президент Жорж Бушга ҳисобот берганидек: "НАТО учун асосий таҳдид Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидир (ЕХҲТ), унинг низоми ҳам Вашингтоннинг глобал амбицияларига таҳдид солади”, деди Россия ТИВ раҳбари.
Вазирнинг сўзларига кўра, Варшава шартномаси ташкилоти тарқатиб юборилгач, Евроатлантика маконида эркин кўп томонлама ҳамкорликка умид пайдо бўлди. Аммо Қўшма Штатлар Россиянинг ҳаётий манфаатларига таҳдид солган ҳолда ҳудудий кенгайиш сиёсатини давом эттирди. Жумладан, ҳар доим бўлган Россиянинг ҳаётий манфаатлари мавжуд бўлган ҳудудларда ҳам, деди Лавров.
Лавровнинг айтишига кўра, ЕХҲТ саммитлари ҳужжатларига кўра, ҳеч бир давлат, давлатлар гуруҳи ёки ташкилотга “ЕХҲТ минтақасида тинчликни сақлаш учун асосий масъулият юкланиши ёки ЕХҲТ минтақасининг исталган қисмини ўзининг таъсир доираси деб ҳисоблаши” мумкин эмас.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ушбу мажлиси Россия раислигида ўтмоқда. Икки кун олдин АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россия журналистларига виза беришни кечиктириши оқибатида россиялик журналистлар ушбу муҳим халқаро тадбирга етиб бора олмаган эди.
Россия ташқи ишлар вазири АҚШнинг ушбу қилмишини кескин танқид қилиб, "буни жавобсиз қолдирмаслигини" айтган ва Ғарб журналистларидан "БМТда бўлиб ўтадиган тадбирларни имкон қадар кўп қиррали қилиб ёритишни" сўраган эди. Дарҳақиқат одатда БМТ Хавфсизлик Кенгашлари мажлислар залининг одатда бўш бўладиган юқори ярусида бугун одам гавжум. У ерда АҚШ, Италия, БМТ журналистларини кўриш мумкин.