Иннопром — 2023

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бошланмоқда

Кўргазмада халқаро саноат компаниялари ҳамда МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. 24-26 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКК майдонида учинчи бор “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади.
24 апрель куни барча меҳмонлар учун кириш бепул. Кўргазмада халқаро саноат компаниялари ҳамда МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этади.
Очиқ экспозиция учун алоҳида майдон ажратилган бўлиб, унда МДҲ давлатларининг йирик ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси намуналари намойиш этилади.
Тадбир дастурига мувофиқ 24 апрель куни махсус лойиҳа – ИННОПРОМ университети бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондаги талабалар ва ёш мутахассислар аудиторияси учун етакчи университетлар ва саноат компаниялари томонидан тайёрланган маърузалар ва семинарлар ўтказилади.
Халқаро кўргазма доирасида учрашувлар ва технологик турлар ҳам режалаштирилган.